ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. 2016-йилнинг 22-сентябр куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон билан учрашди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Вазир Биринчи Президент И.А.Каримовнинг вафоти муносабати билан АҚШ Президенти Барак Обама томонидан билдирилган ҳамдардлик учун Ўзбекистон раҳбарияти номидан АҚШ томонига миннатдорчилик билдирган.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари ва муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.
Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам муҳокама қилинган.