Машҳур продюсер Барак Обаманинг шимини ечишга ҳаракат қилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишАҚШ президенти Барак Обама
АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкалик режиссёр ва продюсер Мел Брукс санъат ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Барак Обамадан мукофотни қабул қилиб олаётиб, унинг шимини ечишга ҳаракат қилди. Албатта, ҳазил тариқасида.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. 2015 йил санъат соҳасига ҳисса қўшганларни тақдирлаш тадбири Вашингтондаги Оқ Уйда бўлиб ўтди, дея хабар берган РИА Новости.

Обама режиссёрнинг бўйнига медални тақиб қўйгач, Брукс гўёки унинг шимини ечиб олишга шайлангандек ҳаракат қилган.

Эслатиб ўтамиз, Мел Брукс — америкалик машҳур кинорежиссёр, продюсер ва актёр. У ўзининг кинопародиялари ва фильм-фарслари орқали юлдузлик шоҳсупасига кўтарилган. 1999 йилда ўзининг илк режиссёрлик иши — "Продюсерлар" фильми сценарийси учун "Оскар" мукофотига лойиқ топилган. Брукснинг энг машҳур картиналари орасида "Ёш Франкенштейн", "Фазовий тухумлар" ("Космические яйца"); "Робин Гуд: трико кийган эркаклар"ни санаб ўтиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0