Экспорт қилишда энг қиммат бўлган мевалар нархи янгиланди

Oбуна бўлиш
Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси 20 сентябрда Ўзбекистонда етиштирилган 54 хил мева ва сабзавотлар, қуруқ меваларнинг экспорт нархини янгилади.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik.  Экспорт қилинадиган энг қиммат озиқ-овқатлар рўйхатидан қуритилган мевалар ўрин олди. Сабзавотлар эса – энг арзон экспорт маҳсулотлари бўлди, nuz.uz хабари асосида. 

Маълумотларга кўра, қуритилган олхўри нархи тоннасига 1460 —1898 $, туршак – 1175 – 1528 $, сариқ майиз 1475 — 1918 $ни ташкил қилган.

Қайта ишланган ва пўстлоқ ва данакдан тозаланган маҳсулотлар нархи баландроқ. Тозаланган бодом экспорт нархи сифатига қараб 7050 - 9000 $ни, ёнғоқ мағзи эса 4900 — 5400 долларни ташкил қилди.

Экспорт қилинадиган озиқ-овқатлар орасида энг арзон маҳсулотлар карам ва лавлаги экан. Уларнинг ўртача нархи тоннасига 40–55 $ дан белгиланган.

Барча нархлар 20 сентябр ҳолатига, дунё бозорларидаги нархларни ҳисобга олган ҳолда, FCA шартига кўра, яъни харидоргача еткизиб бериш сотувчи ҳисобидан, кўрсатилган.

Ўзбекистон билан қўшни бўлган мамлакатлар учун, юқорида кўрсатилган мевалар нархи 5-6% га қимматроқ белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0