Хитой бош вазири икки ёқлама стандартлардан воз кечишга чорлади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишЛи Кэцян
Ли Кэцян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош вазир терроризмни “алоҳида бир давлат, халқ ёки динга боғламаслик кераклиги”ни таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. ХХР бош вазири Ли Кэцян халқаро ҳамжамиятни терроризмга қарши қатъийроқ курашишга чақираркан, бу борада икки ёқлама стандарт сиёсатидан воз кечиш кераклигини таъкидлади, деб хабар беради РИА Новости.

"Терроризм — бу инсониятнинг умумий душмани. Унга қарши қатъий курашиш зарур. Лекин икки ёқлама стандартни қўлламаслик лозим", — деди Ли Кэцян БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида сўзга чиқиб.

Бош вазир терроризмни “алоҳида бир давлат, халқ ёки динга боғламаслик кераклиги”ни таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0