Leica ўзининг энг арзон фотоаппаратини тақдим этди

Oбуна бўлиш
Leica Sofort номли камера "Fujifilm"нинг машҳур бир лаҳзали Instax фото қоғозига суратга туширади.

Leica Sofort бугунги кунда компания маҳсулотлари орасида энг арзони бўлиб, туширилган суратларни бир лаҳзада Fujifilm Instax қоғозида чиқариб беради.

Leica Sofort расмга туширилаётган саҳнани кузатиш учун махсус туйнук (видоискатель) билан жиҳозланган. Камерада автоматик, спорт, макро ва бошқа суратга олиш режимлари бор. Ундан ташқари сэлфи туширишни яхши кўрадиган фойдаланувчилар учун автопортрет режими ва камера олд қисмида кўзгу ўрнатилган.

Янги камера Кёльндаги кўргазмада тақдим қилинди. Leica Sofort  уч хил рангда ишлаб чиқарилади: малларанг, оқ ва ҳаворанг. Ташқи кўринишидан Leica Sofort Fujifilm томонидан ишлаб чиқарилаётган Instax Mini камерасига ўхшаб кетади.

Янгиликлар лентаси
0