Ўзбекистондаги йирик цемент заводларидан бири бош директор лавозимига танлов эълон қилди

© Sputnik / Евгений Козырев / Медиабанкка ўтишЦемент заводи
Цемент заводи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жамият бош директори лавозимига даъвогарлар учун талаблар ўзбек, рус ва инглиз тилларида илова қилинган.

ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Ўзбекистондаги энг йирик цемент заводларидан бўлган “Қизилқумцемент” АЖ бош директор лавозимига танлов эълон қилди, деб хабар беради “Новости Узбекистана” жамият сайтидаги хабарга асосланиб.

Хабарга жамият бош директори лавозимига даъвогарлар учун талаблар ўзбек, рус ва инглиз тилларида илова қилинган. Иловада билдирилишича, даъвогар олий касбий таълим даражасига эга бўлиши, раҳбар лавозимларда камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши лозим. Номзоднинг хорижий тилларни билиши, корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари соҳасида сертификати мавжудлиги қўллаб-қувватланади.

Номзод қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, менежмент ва маркетинг соҳаларида билимларга, корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти таҳлилини амалга ошириш қобилиятига эга бўлиши лозим.

Номзодлар томонидан ҳужжатларни топшириш муддати 2016 йилнинг 20 октябри соат 18.00 га қадар этиб белгиланган.

“Қизилқумцемент” АЖнинг тўлиқ лойиҳа қуввати  3 млн 80 минг тонна цемент ишлаб чиқариш ҳисобланиб, бу ерда ўндан ортиқ турдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Янгиликлар лентаси
0