Нью-Йоркдаги бино томидан 20 йилдан буён турган Ленин ҳайкали олиб ташланди

© Sputnik / Николай Козловский / Медиабанкка ўтишЛенин ҳайкали
Ленин ҳайкали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Баландлиги беш метр бўлган Ленин ҳайкалини собиқ совет ҳайкалтароши Юрий Герасимов ишлаган.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Нью-Йоркдаги "Қизил майдон" деб номланувчи бино томида 20 йилдан буён турган Ленин ҳайкали олиб ташланди, деб хабар беради РИА Новости Curbed нашрига таяниб.

Нашрнинг маълум қилишича, ҳайкалнинг олиб ташланишига бинонинг Dermot Company компанияси томонидан сотиб олиниши сабаб бўлган.

Ҳайкалнинг кейинги тақдири ҳақида аниқ маълумот йўқ, лекин Curbed манбаларининг айтишича, уни "Қизил майдон" лойиҳаси муаллифи Майкл Розен ўз тасарруфига олмоқчи.

Баландлиги беш метр бўлган Ленин ҳайкалини собиқ совет ҳайкалтароши Юрий Герасимов ишлаган бўлиб, иттифоқ парчалинб кетгани боис бу ҳайкал ҳеч қаерга ўрнатилмаганди. Кейинроқ ҳайкални "Қизил майдон" эгаларидан бири кўриб қолган ва ҳайкал бино томига ўрнатилган.

Янгиликлар лентаси
0