Россияда полициячилар сони 163 минг нафарга қисқаради

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРоссия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари
Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ИИВ штати қисқартирилиши ҳақидаги янги фармон 2016 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлигида 163 мингдан зиёд ўринлар қисқариши содир бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Владимир Путин фармонида айтилган,деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Бунга қадар Россия федерацияси Ички ишлар органлари штати сони 1 067 876 нафар этиб белгиланган бўлса, янги ҳужжатда улар сони 904 871 нафар этиб белгиланиши ҳақида айтилган.

Шунингдек, Путин ўзининг янги фармонида ИИВ марказий аппарати сонини ҳам 7475 нафардан 6714 нафарга қисқартирди.

Бундан ташқари Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари лавозими ҳам бекор қилинди.

Янги фармон 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин апрел ойида ФМХ (ФМС) ташкилотини йўқ қилиб, унинг ваколатларини ИИВга ўтказган ҳамда ИИВ махсус бўлинмалари ҳамда ички қўшинлар базасида янги куч ишлатиш тузилмаси — Россия миллий гвардиясини ташкил қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0