Анжелина Жоли Брэд Питт билан ажрашишга ариза ташлади

© REUTERS/Issei Kato/File PhotoАнджелина Жоли ва Бред Питт фарзандлари билан
Анджелина Жоли ва Бред Питт фарзандлари билан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Актриса ажрашиш учун ариза ташлар экан, ўз қарорини "эр ва хотин ўртасидаги муросасизлик" билан изоҳлади. Жоли, шунингдек, олти нафар фарзандини ўзи билан қолдиришга рухсат беришларини сўради.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Голливуднинг энг машҳур бу жуфтлиги ажрашаётгани ҳақида гап-сўзлар болалаганига анча бўлди. Энди эса ҳаммаси ойдинлашди: Брэд Питт ва Анжелина Жоли ажрашишмоқда. Ушбу қарор Анжелина Жоли томонидан қабул қилинган, Брэд Питт эса бу воқеада уни кўпроқ фарзадларининг фаровонлиги ташвишга солаётганини билдириб ўтган.

Сал олдин берилган хабарларга кўра, Анжелина Жоли ажрашиш учун ариза ташлар экан, ўз қарорини "эр ва хотин ўртасидаги муросасизлик" билан изоҳлаган. У, шунингдек, олти нафар фарзандини ўзи билан қолдиришга рухсат беришларини сўраган. Брэдд Питт болаларни хоҳлаган вақтида кўриши ва улар устидан васийликни сақлаб қолиши мумкинлиги қўшимча қилинмоқда.

"Ушбу ҳолат мени чуқур қайғуга солди, лекин айни вақтда энг муҳими — фарзандларимизнинг фаровонлигидир", — деб таъкидлаган Брэд Питт. Унинг сўзларидан People журнали иқтибос келтирган.

Брэд шунингдек, матбуотдан "бундай мураккаб даврда" болаларни безовта қилмасликни сўраган.

Сўнгги вақтларда Ғарб матбуотида машҳур жуфтликнинг ажрашиши ҳақида узунқулоқ гаплар бот-бот ёритилиб турарди.

Мана мисол учун, Inquisitr нашрининг хабарига кўра, ажрашишга Брэд Питтнинг француз актрисаси Марион Котийяр билан бошдан кечирган ишқий саргузашти сабаб бўлган бўлиши мумкин. Актриса Брэдд билан "Иттифоқдошлар" ("Союзники") фильмида танишган.

Янгиликлар лентаси
0