ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Америкалик актер, “Оскар” ва “Олтин глобус” совринлари соҳиби Николас Кейж Рус балетини ва адабиётини яхши кўришини айтиб ўтди. Москвага “Крейсер” фильмини тақдим қилиш учун келган актер “Россия сегодня” ХААда матбуот анжуманида қатнашди.
“Мен рус балетига мафтун бўлганман, сизларнинг ажойиб адабиётингизни ҳам яхши кўраман. Менга Достоевский жуда ёқади, лекин уни инглиз тилида ўқиётганимни тушунаман. Достоевскийни ўз она тилида (рус тилида) ўқишни, унинг сўзлари нафосатидан баҳра олишни истар эдим”, — деди Кейж матбуот анжуманида.
Голливуднинг машҳур актери рус режиссерлари Андрей Звягинцевнинг “Левиафан” фильми, Алексей Герман-старшийнинг “Худо бўлиш қийин” ва Андрей Тарковскийнинг “Солярис” фильмлари унда жуда катта таассурот қолдирганини айтиб ўтди.
Кейж Россия пойтахтига Марио Ван Пиблзнинг “Крейсер” фильмини тақдим қилиш учун келган. 1945 йилги япон-америка уруши воқеалари ҳақида суратга олинган фильмда Николас Кейж бош ролни ўйнаган.
Матбуот анжуманидан кейин Оскар соҳиби Қизил майдон ва Василий Блаженный соборига ташриф буюриш нияти борлигини айтиб ўтди.