ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида қатновчи “Насаф” тезюрар поезди ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездининг сентябрь-ноябрь ойларидаги қатор рейслари бекор қилинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг сайтида хабар қилинмоқда.
“Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи 8/7 сонли «Насаф» тезюрар поезди, “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланувчи 760/759 сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг қатнови 20,21,22,27,28,29 сентябр, 4,5,6,17,18,19,20,24,25,26,27,31 октябр ва 1,2,3 ноябр кунларида вақтинча бекор қилинади”, дейилади сайтда чоп этилган хабарда.
Хабарда поездлар қатнови техник сабабларга кўра бекор қилиниши билдирилган.