Ўзбекистонда мисни қайта ишлаш ривожлантирилади

© JEFF PACHOUD / AFPМисни қайта ишлаш
Мисни қайта ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш йиллик ҳажми 65 млн долларгача етказилади. Бунда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 65 %и экспорт қилинади.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси “Нayat Power Cable Systems ўзбек-хитой ҚК МЧЖ”да мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни оширишга оид чора-тадбирлар бўйича Қарор қабул қилди. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” хабар бермоқда.

Қарорда Навоий ЭИСЗда ташкил этилган “Нayat Power Cable Systems ўзбек-хитой ҚК МЧЖ”да мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш инвестицион лойиҳасининг иккинчи босқичи амалга оширилаётгани эътироф этилган.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида замонавий илғор технологияларни амалиётга татбиқ этиш орқали мисни чуқур қайта ишлаб чиқариш йиллик ҳажмини 3 мингдан 10 тоннагача ошириш орқали корхона имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган. Корхона шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш йиллик ҳажмини 65 миллион долларгача етказади. Бунда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 65 %и экспорт қилинади.

Янгиликлар лентаси
0