ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. 2016-йилнинг 21-25-сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация ўз ишини бошлаган БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессиясининг умумсиёсий мунозараларида иштирок этади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Шунингдек, делегациянинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи дастуридан Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг мувофиқлаштирувчи учрашувида нутқ сўзлаш ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўрин олган.