ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Бугун Россия Давлат думаси сайлови натижалари ҳисоблаш якунланди. Унга кўра сайловчиларнинг 54 % “Единая Россия”, 13,35 % “КПРФ”, 13,16% “ЛДПР” ва 6,21 % “Справедливая Россия” учун овоз беришди.
Ушбу натижаларга кўра, Давлат думасининг 76 % ўринлари Единая Россия партияси аъзолари эгаллайди. Яъни ушбу партия аъзолари конституцион устунликка эга бўлиб, ҳар қандай қонунни тасдиқлаш имконига эга бўлади.
Тартиб рақами бўйича еттинчи сон бўлган янги Дума Россия ташқи сиёсатида қандай рол ўйнайди. Бу ҳақида Sputnik Россиянинг етакчи сиёсатшуносларидан сўради.
“Давлат думаси сайлови Россия ташқи сиёсатида ҳеч қандай ўзгаришларга олиб келмайди, — деди МГИМО ўқитувчиси, сиёсий фанлар доктори, Таҳлиллар маркази директори Андрей Казанцев, Бунинг сабаби оддий — Конституцияга кўра ташқи сиёсат президент ихтиёрида. Федерация Кенгаши ташқи сиёсатга Думадан кўра кўпроқ таъсир кўрсатади, чунки у Россия қўшнларини чет элда ишлатишга рухсат беради”.
“Давлат думасига сайланган партиялар, аслида, олдин у ерда бўлган партияларнинг ўзи бўлсада, лекин депутатлар таркиби жиддий ўзгаради. Янги Думада бутунлай бошқа депутатлар таркиби ишлайди. Шунингдек халқаро мунособатлар қўмитасида ҳам бутунлай янги дупутатлар ишлайди. Ушбу соҳаларда, айтарлик жиддий ўзгаришлар кутилмасада, айрим янгиликлар киритилиши аниқ”, — дейди Андрей Казанцев.
Сиёсий маълумотлар маркази директори Алексей Мухин ҳам Ташқи сиёсатда жиддий ўзгаришлар бўлмайди деб ҳисоблайди.
“Ташқи сиёсат бутунлай президент қўлида, шунинг учун ҳам, менимча, Давлат думаси асосан, президент бошлаган ишларни қўллаб-қувватлайди. “Единая Россия” Думада эга бўлган конституцион устунлик уларга нафақат парламентнинг қуйи палатасида етакчилик қилишга, балким катта жавобгарлик бурчини ҳам юклайди”, — дейди Алексей Мухин.
Сиёсатшунос фикрига кўра Думанинг қуйи палатаси ҳукуматга авваломбор иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.
“Кеча бўлиб ўтган сайловга сайловчиларнинг кам келиши, бу ўтган сайлов Думасининг “хизмати” (Мухиннинг фикрига кўра улар сиёсат билан керагидан ортиқ шуғулланиб, сайловчилар ишончини йўқотган). Иқтисодий таназзул вақтида Россияликларни биринчи навбатда мамлакатнинг молиявий-иқтисодий келажаги кўпроқ қизиқтиради. Агар янги Дума буни ҳис қилса, унинг обрўси анча баланд бўлади. Умумамн айтганда, ушбу сайловга россияликлар кўпроқ “иқтисод” учун овоз беришга келишган”.