ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Москва шаҳрининг марказида флорист бўлиб ишлайдиган қиз ўлдириб кетилди, дея хабар тарқатмоқда РИА Новости нашри.
"Қиз кўчадан кетиб бораётган вақтида номаълум шахс унга ҳужум уюштирган. Жиноятчи ўз "ўлжаси"га пичоқ билан ҳамла қилгач, унинг сумкасини юлиб қочиб кетган. Қиз эса ҳодиса жойида ҳалок бўлган", — деб хабар қилди агентликка суҳбатдош.
Россия тергов қўмитаси раҳбарининг катта ёрдамчиси Юлия Иванованинг айтишича, айни вақтда қотиллик юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Тергов маълумотларига кўра, қизнинг танаси якшанба куни Хамовнический валдаги турар уйлар атрофида аниқланган. Терговчиларга кўра, марҳуманинг бош қисмидам тиғли предмет билан берилган зарбалар борлиги тасдиқланган.
Жиноятчи қизнинг шахсий нарсаларини ўғирлаганлиги ҳам айтилмоқда. Қотиллик ва қиз шуғулланган иш — флористлик ўртасида бирон алоқадорлик бор-йўқлиги ҳозирча номаълум.
Қотиллик юзасидан тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.