“Разведканинг хатоси” АҚШга қимматга тушиши мумкин

© AP PhotoИдлиб Сурия
Идлиб Сурия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зарбалар “Ислом давлати”га қарши курашаётган қўшинларга берилганлиги вазиятни янада оғирлаштиради.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Халқаро коалициянинг Сурия армиясига “адашиб” берган зарбаси Америкага қимматга тушиши мумкин, деб ҳисоблайди The American Conservative журнали шарҳловчиси Дэниел Ларисон, РИА Новостига асосан.

Пентагон авиазарба “разведканинг хатоси” сабабли амалга оширилган, деб баёнот берди. Агар ҳақиқатан ҳам шундай бўладиган бўлса, бу АҚШни ноқулай ва инқирозга учратувчи аҳволга солиб қўяди, дейди шарҳловчи. Бундан ташқари, бу ҳолат Суриядаги каби кўп томонлама фуқаролар уруши давом этаётган жойда бомба зарбаси бериш нақадар хавфли эканлигини кўрсатади.

Суриядаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Сурия армиясига зарба берди, 62 киши қурбон бўлди

Бунинг устига, зарбалар “Ислом давлати”га қарши курашаётган қўшинларга берилганлиги вазиятни янада оғирлаштиради. АҚШнинг “хатоси” террорчиларнинг фойдасига хизмат қилган ва бу далил Москва ёки Дамашқ томонидан Вашингтонга қарши қўлланилиши мумкин. Бундан ташқари, ҳодиса ноқулай вақтда юз берган – яқиндагина Сурияда ўт очишни тўхтатиш борасида Россия билан келишувга эришилган эди, дейди шарҳловчи.

“ИШИДга қарши коалиция” самолётлари шанба куни ИД жангарилари қуршовидаги Сурия қўшинларига тўрт марта зарба бериши оқибатида 62 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, 100га яқини яраланганди. Пентагондагилар “афсусда” эканликларини ва бу зарбалар террорчиларга қаратилганлигини айтишди.

Янгиликлар лентаси
0