Россия Давлат думаси сайловига 39,7% аҳоли қатнашди

© SputnikРоссияда ягона сайлов куни
Россияда ягона сайлов куни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Россия Давлат думаси ягона сайлов куни бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси хабарига кўра, Москва вақти билан соат 18:00 да сайловда 39,7 % сайловчилар қатнашди.

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Россия Давлат думаси 2016 йилги ягона сайлов куни ниҳоясига етмоқда. Москва вақти билан соат 18:00 да умумроссия ҳисобида сайловда 39,7 % аҳоли иштирок этди, Марказий сайлов комиссияси хабарига кўра.   

МСК раиси Элла Памфилова айтишига кўра, энг кўп сайловчи Кемерово вилоятида келган. У ерда сайловга келганлар сони 78,9 %ни ташкил қилган.

"Соат 17:00 да сайловга келувчилар сони Кемерово вилоятида 78,96%, Тюмен вилоятида 74,3%, Чеченистонда 72,16 %ни ташкил қилди. Энг кам одам қатнашган вилоятлар Москва вилояти 21,73%, Москва шаҳри 19,86%, Санкт-Петербург 16,12 %", — деди Памфилова журналистларга.

Бугун Россияда Давлат Думасига ягона сайлов куни. Россия фуқаролари Давлат Думасининг янги таркибини танламоқда. Бу сафарги сайловда 14 партия қатнашмоқда. Парламентда ўрин олиш учун, сайловчиларнинг камида 5% овозига эга бўлиш керак. Умумий ҳисобда Давлат Думаси сайловида 111,5 млн сайловчи қатнашади, жумладан чет элда бўлга Россия фуқаролари ҳам.

Янгиликлар лентаси
0