ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида шу йилнинг 16-сентябр куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи чоғида Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг сессиясида қатнашган, танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда иш фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Жиззах шаҳар ҳокими Асрор Қобиловни ўз вазифасидан озод этилган.
Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига кўра Жиззах шаҳар ҳокими вазифасига Абдуқаҳҳор Тўхтаев тасдиқланган.