ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Йўловчилар учун яна бир қулайлик: жорий йилнинг 20 сентябридан бошлаб 392/391 Андижон-Бухоро-Андижон йўловчи поездининг ҳаракати йўлга қўйилади, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон темир йўллари" матбуот-хизмати.
"Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли орқали йўловчиларга хизмат кўрсатиш самарасини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 20 сентябридан бошлаб, 392/391 Андижон-Бухоро-Андижон йўловчи поездининг ҳаракати йўлга қўйилади. Ҳафтада бир маротаба қатнови амалга ошириладиган ушбу поезд Андижон вокзалидан шу куни соат 14:30 жўнайди, шунингдек, мазкур йўловчи поезди Марғилон, Қўқон, Поп, Орзу, Тошкент, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Навоий вокзалларида тўхтаб ўтади.21-сентябр куни соат 06:30да Бухоро вокзалига етиб боради", — дейилган хабар матнида.
Тескари йўналишда, яъни Бухородан Андижонга қараб поезд қатнови ўша куннинг ўзида соат 22:30да амалга оширилиши таъкидланган.