ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон халқини, янги президент сайлови тинч ўтиши учун ҳамжиҳатликка чақирди.
“Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев таклифига биноан, қардош Ўзбекистон халқига, сайловларни тинч вазиятда ўтказиб, мамлакат Ислом Абдуғаниевч бошлаган барқарорлик йўлида боришида давом этиши учун, ҳамжиҳатликка чорловчи мурожаатнома йўллашга қарор қилинди”, — деди Қирғизистон президенти МДҲ кенгайтирилиган кенгаши мажлиси очилишида.
Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни 78 ёшида вафот этди. Президент вазифасини вақтинча бажаруви этиб Шавкат Мирзиёев тайинланди. Ўзбекистонда янги президент сайлови 4 декабрда бўлиб ўтиши кутилмоқда.