ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. МДҲ раҳбарлари Ҳамдўстлик саммити кенгашида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини ёдга олишди.
“Сентябр бошида ҳамкасабамиз Ислом Каримов бу дунёни тарк этди, мен барчани бир дақиқа сукут сақлаб унинг хотрасини ёдга олишни сўрайман”, — деди Қирғизистон президенти МДҲ саммитининг кенгайтирилган мажлиси очилишида.
“Мен Қозоғистон президенти киритган, делегация раҳбарлари номидан Ислом Каримов вафоти мунособати билан, Ўзбекистонга ва ўзбек халқига мурожаатнома ёзиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлайман. У киши ҳақиқатдан ҳам юксак ҳурматга сазовор, МДҲ ҳаётида фаол қатнашган инсон эди. Мен ушбу фикрни тўлиқ қўллаб-қувватлайман”, — деди Россия президенти Владимир Путин.
Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни 78 ёшида вафот этди. Президент вазифасини вақтинча бажаруви этиб Шавкат Мирзиёев тайинланди. Ўзбекистонда янги президент сайлови 4 декабрда бўлиб ўтиши кутилмоқда.