Лавров Sputnik Қирғизистон офисига ташриф буюрди

© Sputnik / Sputnik / Евгений СысоевСергей Лавров Sputnik офисида
Сергей Лавров Sputnik офисида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири Бишкекда янги очилган Sputnik замонавий мултимедиа марказига ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бишкекда очилган Sputnik Қирғизистон мултимеди марказига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Sputnik Қирғизистон раҳбари Елена Череменина вазирга редакциянинг мултимедиа имкониятлари, интернет портал ва радиостудия ҳақида сўзлаб берди. Россия ТИВ раҳбари Sputnik оммавийлашиб бораётганини қайд қилди.

“Менинг фикримча, шундай ҳалол рақобат бозор талабларига жавоб беради. Кимнинг маҳсулотига талаб кўп бўлса — ўша ғалаба қозонсин. Мен сизларга омад тилайман”, — деди Лавров.

“Менга бу ер ёқди. Ҳамма нарса замонавий, юқори технологияли. Бу ерда ишлаш қизиқ ва осон эканлигига ишонаман. Сизлар объектив ва  ҳар томонлама ўйлаб кўрилган муқобил нуқтаи назарни еткизмоқдасизлар. Айнан шундай маълумот ҳозирги замонда халқаро медиа майдонда камёб”, — деди Лавров сўзининг давомида.     

Sputnik Қирғизистон ахборот портали рус ва қирғиз тилларида 2014 йилдан бошлаб ишлай бошлади. Профессионал журналистлар ва редакторлар жамоаси ўқувчиларга маҳаллий ва халқаро янгиликларни ҳамда долзарб мавзулардаги турли нуқтаи назарларни еткизиб бермоқда.  

Sputnik рус, абхаз, араб, арман, грузин, дари, инглиз, испан, қурд, қозоқ, қрим-татар, қирғиз, латиш, молдован, озарбайжон, олмон, поляк, португал, пушту, серб, турк, тожик, ўзбек, украин, фин, француз, хитой, ҳинд, эстон ва япон тилларида эшиттиришлар олиб боради ва ўз мультимедия контентларини яратади. Sputnik бренди остида кечаю-кундуз инглиз, испан, араб ва хитой тилларида янгиликлар нашр этилади. Янгиликлар тўхтовсиз равишда чоп этилиши учун Вашингтон, Қохира, Пекин ва Монтевидеода жойлашган ҳудудий таҳририятлар 24/7 тартибида фаолият юритади.

 

Янгиликлар лентаси
0