Тошкентда янги йўл ўтказгич қурилиши бошланди

© Юрий Корсунцев / Газета.uzТошкентда янги йўл ўтказгич қурилиши бошланди
Тошкентда янги йўл ўтказгич қурилиши бошланди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасида янги йўл ўтказгичи қурилиши ҳақида ушбу йилнинг март ойида эълон қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Тошкентнинг Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасида, “Новза” метро бекати ёнида, янги транспорт боғламаси қурилиши бошланди, деб хабар қилмоқда "Новости Узбекистана" портали. 

Бугун ушбу чорраҳада узунлиги 600 метр бўлган, олти қаторли йўл ўтказгич қурилиши бошланди. Ушбу муносабат билан шаҳар маъмурияти ҳайдовчиларни ҳудуддаги ҳаракат чекланишлари ҳақида огоҳлантирган эди.

Ушбу гавжум чорраҳада йўл ўтказгич қурилиши ҳақида 2016 йилнинг март ойида маълум бўлган эди. Қурилиш якунланишининг аниқ муддати ҳали эълон қилингани йўқ.

Янгиликлар лентаси
0