Путиннинг самолёти об-ҳаво туфайли Бишкекка учолмаяпти

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишСамолёт
Самолёт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Путиннинг ташрифи кечиктирилаётгани боис, Қирғизистондаги саммит 18.00га кўчирилди.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Бишкекдаги МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши икки соатга қолдирилмоқда, дея хабар қилди журналистларга Қирғизистон президенти матбуот-хизмати.

"МДҲ саммити икки соатга кечиктирилди, у 18.00да бошланади. Бу Россия президенти Владимир Путин рейси об-ҳаво сабаб кечиктирилгани билан боғлиқ", — дея хабар қилди матбуот-хизмати вакили.

Қирғизистон президенти матбуот-хизмати хабарига кўра, Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон ва Тожикистон раҳбарлари, шунингдек Модавия Бош вазири ва Ўзбекистон делегацияси раҳбари айни вақтда Бишкеккаетиб келишган.

16 сентябр куни Бишкекда МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг юбилей — 25 мажлиси бўлиб ўтади. Йиғин Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев раислигида ўтказилади. Йиғин куннинг иккинчи ярмида "Ола-Арча" қароргоҳида ўтказилиши хабар қилинмоқда.

Маълумотларга кўра,йиғилишда МДҲ давлат раҳбарларига имзолаш учун 16та ҳужжат тақдим этилади.

Янгиликлар лентаси
0