ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Братислав шаҳрида ўтказилган саммит вақтида Германия канцлери Ангела Меркель Европа Иттифоқи ўта танг аҳволда эканлигини маълум қилди, дея хабар тарқатмоқда РИА Новости.
"Саммит моҳияти Европа муаммоларини битта йиғилишнинг ўзидаёқ ҳал қилишда эмас — биз ҳақиқатан жуда танг аҳволдамиз — балки, ҳатти-ҳаракатларимиз орқали биз яхши томонга ўзгара олишимизни намойиш этишдир", — деган Меркель. Канцлер сўзларидан Рейтер нашри иқтибос келтирган.
Жума куни 27та Европа мамлакатлари раҳбарлари Буюк Британия иштирокисиз Братислав шаҳрида тўпланишмоқда. Саммитнинг бош мавзуси — Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқаётган бир пайтда Европа Иттифоқи келажагини белгилаб олишдир. Бундан ташқари, саммит давомида миграция, хавфсизлик ва иқтисодий масалалар ҳам муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия фуқаролари июнь ойида ЕИ таркибидан чиқиш учун овоз берган эди.