Жиззах вилоятига прокурор тайинланди

Oбуна бўлиш
Бош прокурорнинг буйруғига асосан Шоҳмуҳаммадбек Мухамеджанов Жиззах вилояти прокурори этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига асосан Шоҳмуҳаммадбек Мухамеджанов Жиззах вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси сайтида хабар қилинган.

“Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2016 йил 15 сентябрдаги буйруғига мувофиқ адлия маслаҳатчиси Шоҳмуҳаммадбек Рихсибоевич Мухамеджанов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Жиззах вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди”, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0