МДҲ давлат раҳбарларига имзолаш учун 16та ҳужжат тақдим этилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМДҲ ТИВ кенгаши мажлиси
МДҲ ТИВ кенгаши мажлиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Бишкекда бўлиб ўтган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида Ҳамдўстлик саммити кўриб чиқиши учун 16та ҳужжат тақдим этилди, деб хабар беради РИА Новости Қирғизистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.

МДҲ ТИВ кенгаши Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев раислигида ўтди.

МДХ давлатлари байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Бишкекда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши бўлиб ўтмоқда

"МДҲ давлат раҳбарларига имзолаш учун 16та ҳужжат тақдим этилмоқда. Хусусан, Ҳамдўстлик ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан МДҲ давлатлари раҳбарларининг баёноти, халқаро терроризмга қарши ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, Нюрнберг трибунали якунланганлигининг 70 йиллиги, жаҳондаги гиёҳвандлик муаммоси, Ҳамдўстликнинг замонавий воқеликка мослашиши бўйича ҳужжатлар ўрин олган", — деди агентлик суҳбатдоши.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, 2017 йилги МДҲ раислиги бўйича масала давлат раҳбарлари эътиборига ҳавола қилинган. Молдавиянинг рад этиши боис раислик Россияга ўтади. Бундан ташқари, 2020 йилда МДҲ давлатларида аҳолини рўйхатга олиш ишларини ўтказиш, 2017 йилни Оила йили, 2018 йилни МДҲ маданият йили деб эълон қилиш, 2017 йилда Озарбайжонда “Ҳамдўстликнинг маданият пойтахтлари” давлатлараро дастурини амалга ошириш масалалари ҳам киритилган.

Янгиликлар лентаси
0