ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп, ҳажвий Tonight Show кўрсатувида иштироки давомида бошловчига ўзининг машҳур соч турмагини пахмайтиришга рухсат берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Бошловчи Жимми Фэллон номзод дастури ва унинг сайловолди кампанияси ҳақида жиддий саволлар берди, дейилади хабарда. Эфир сўнгида эса Трампга у президент бўлмасидан туриб бирон "аҳмоқона нарса" қилиш мумкинми, деб савол берди.
"Айнан қандай?", деган саволга жавобан Фаллон номзоднинг соч турмагини ҳурмайтиришни хоҳлашини айтди.
Трамп бундан аввалига бироз довдираб қолган бўлса-да, аммо бир неча сония ўйлаб кўриб, рози бўлди.
Шундан сўнг бошловчи қарсаклар остида Трампнинг шу пайтга қадар жуда кўп пародия қилинган соч турмагини пахмайтирди.