ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Элимизнинг ардоқли ва атоқли шоири, Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон давлат мадҳияси муаллифи, буюк устоз Абдулла Орипов соғлиғини тиклаш ва янада мустаҳкамлаш учун Америка Қўшма Штатларига учиб кетдилар ва бугунги кунда муолажа олмоқдалар”, — деб ёзган Муҳаммад Исмоил.
"Миллатимизнинг маънавий юксалиши йўлидаги фидокорона хизматларингиз олдида ҳамиша таъзим ва ташаккурдамиз! Дурдона асарларингиз билан халқимизнинг минг йиллик олтин хазинасини янада бойитаверишингизга тилакдошмиз! Бахтимизга бор бўлинг улуғ устоз!", — дея тилак билдирган Муҳаммад Исмоил.