Путин 17 сентябр куни Атамбаев билан учрашиб, унга бир қанча совғаларни топширади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишРоссия президенти В. Путин ва Қирғизистон раҳбари А. Атамбаев
Россия президенти В. Путин ва Қирғизистон раҳбари А. Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
17 сентябр куни Россия Президенти Қирғизистон раҳбари билан иккиёқлама учрашув ўтказиб, Атамбаевнинг 60 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 16 сентябр куни МДҲ давлатлари саммитида иштирок этиш учун Бишкекка ташриф уюштиради. Эртаси куни Владимир Путин Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан икки ёқлама учрашув ўтказади, деб хабар қилди РИА Новости ахборот агентлигига Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков.

"Ўн еттинчи сентябр куни эрталаб Президентимиз Атамбаев билан учрашади. Шу куни Атамбаевнинг 60 йиллик юбилейи муносабати билан, эҳтимол, тадбир ўтказилар", деб таъкидлади Ушаков. Путиннинг Атамбаевга ҳозирлаб қўйган совғасига тўхталар экан, у шундай қўшимча қилди: "Мен у ерда битта эмас, бир нечта совғалар бўлишини айтмоқчиман, аммо улардан бири  — давлат томонидан тортиқ қилинади".

Хабарда айтилишича, иккиёқлама учрашувнинг асосий мавзуси — иқтисодий ҳамкорлик бўлиб, шу жумладан, 12 августдан бошлаб Қирғизистоннинг Евроосиё Иттифоқига аъзолиги борасида ҳам музокаралар олиб борилади.

Янгиликлар лентаси
0