ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия ҳудудий маркази раҳбари Петко Драганов билан Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар беради РИА Новости Россия ТИВга асосланиб.
"Суҳбат чоғида Марказий Осиё ҳудудидаги вазият ва ҳудудий марказнинг фаолияти муҳокама қилинди. Марказнинг ҳудуддаги барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш ва Марказий Осиё давлатлари олдида турган барча соҳалардаги масалаларда ҳамкорликни ривожлантиришда превентив дипломатия воситаси орқали бажараётган ролига юқори баҳо берилди",- дейилади хабарда.
Вазирликда “марказнинг КХШТ, ШҲТ ва МДҲ билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш зарурияти” таъкидланди.