ФБР директори веб-камераларни тўсиб қўйишни маслаҳат берди

Oбуна бўлиш
"Бу ақлли қарорлардан биридир. Сизни кузатишга ҳаққи йўқ инсонлардан ўзингизни ҳимоя қилишга ҳақлисиз. Менимча, бу яхши", — деди ФБР директори.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Федерал қидирув бюроси (ФБР) директори Жеймс Коми ноқонуний кузатувлардан сақланиш учун компьютерлардаги веб-камераларни тасма билан тўсиб қўйишни тавсия қилди, деб хабар беради РИА Новости 9to5mac порталига асосланиб.

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказидаги анжуманда чиқиш қилар экан, Коми веб-камераларни тўсиб қўйиш фойдали эканлигини айтди.

"Бу ақлли қарорлардан биридир. Сизни кузатишга ҳаққи йўқ инсонлардан ўзингизни ҳимоя қилишга ҳақлисиз. Менимча, бу яхши", — деди ФБР директори.

Илгарироқ Коми ўз веб-камерасини ёпишқоқ тасма билан тўсаётганлиги тасвирланган лавҳа интернет фойдаланувчилар эътиборини тортганди. ФБР директоридан ташқари Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ҳам веб-камерасини ёпишқоқ тасма билан ёпиб қўйишни афзал кўради.

Янгиликлар лентаси
0