Сурхондарё вилояти прокурори тайинланди

© prokuratura.uzЎзбекистон Бош прокуратураси сайти
Ўзбекистон Бош прокуратураси сайти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўктамжон Саидов шу йилнинг августида Тошкент шаҳар прокурорлигига тайинланган Ботир Қудратхўжаев ўрнига тайинланди.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Республика Бош прокурорининг буйруғига асосан Ўктамжон Саидов Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси сайтида хабар қилинган.

“Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2016 йил 14 сентябрдаги буйруғига мувофиқ адлия маслаҳатчиси Ўктамжон Абдуллаевич Саидов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Сурхондарё вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди”, дейилади хабарда.

Ўктамжон Саидов шу йилнинг августида Тошкент шаҳар прокурорлигига тайинланган Ботир Қудратхўжаев ўрнига тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0