ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Американинг ABC7 телеканали бошловчиси Жо Торрес тўғридан-тўғри эфирда Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон вафоти ҳақида хабар қилган. Дикторнинг янглиш хабари Mediaite порталида эълон қилинган. РИА Новости хабари асосида.
Бошловчи янгиликларни "Хиллари Клинтоннинг вафоти" ҳақидаги тезкор хабар билан бошлаган ва шундан сўнг медиклар президентга номзодга "ўпка шамоллаши" ташхисини қўйишгани ҳақида қўшимча қилган.
Торрес ҳозирга қадар сиёсатчи ўлими ҳақидаги хабарга ҳеч қандай изоҳ бермаяпти, телеканал ҳам бу ҳодиса борасида сукут сақламоқда.
11 сентябрда содир этилган теракт қурбонларини хотирлаш маросимида Клинтон ўзини беҳузур ҳис қилган.
Ушбу ҳодисага қадар Клинтон тарафдорлари АҚШ ва мамлакат ҳудудидан ташқарида ҳам кенг жамоатчилик фикрини Хиллари Клинтоннинг соғлиғи мавзусидан чалғитишга ҳаракат қилиб келишган.