ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Копкран хонимнинг ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Таиланд қироллиги ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик дастури имзоланиши кутилмоқда, деб хабар қилмоқда "Ўзбектуризм" матбуот-хизмати.
Вазир шунингдек, жорий йилнинг 5-7 октябр кунлари "Узэкспоцентр" кўргазмалар мажмуасида ўтказилаётган Тошкент халқаро сайёҳлик кўргазмаси фаолиятида иштирок этади. Таиланд Қироллиги 2016-йилги Тошкент халқаро саййёҳлик ярмаркасида қатнашаётган ҳамкор-давлат ҳисобланади, дейилган хабарда.