Ўзбекистон "ТЭФИ-Ҳамдўстлик" халқаро фестивалида қатнашади

© Sputnik / Яков Глинский"ТЭФИ" танлови
ТЭФИ танлови - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МДҲ давлатлари ва яқин хориж мамлакатлари телекомпаниялари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган фестиваль 18 сентябрга қадар давом этади.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Бугун Ереванда Ўзбекистон ҳам иштирок этувчи "ТЭФИ-Ҳамдўстлик" халқаро телевизон фестивали очилади, деб хабар беради Sputnik Тожикистон.

МДҲ давлатлари ва яқин хориж мамлакатлари телекомпаниялари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган фестиваль 18 сентябрга қадар давом этади.

Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Грузия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Молдавия, Россия, Тожикистон ва Украина вакиллари иштирок этади. Қайд этиш жоизки, фестиваль олтинчи маротаба ўтказилмоқда. Бу йилги фестивалга иштирокчи давлатларнинг йигирмата телекомпаниясининг йигирма саккизта иши тақдим этилган.

Янгиликлар лентаси
0