"Тинчлик миссияси 2016"да 300 жанговар техника қатнашмоқда

© Фото / пресс-служба Генштаб ВС КРШҲТ ўқув-машғулотида 300дан ортиқ ҳарбий техника қатнашмоқда
ШҲТ ўқув-машғулотида 300дан ортиқ ҳарбий техника қатнашмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ШҲТ мамлакатларининг 2 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилари, 300дан ортиқ жанговар техникаси ва 10 ҳарбий самолётлари террорчиликка қарши биргаликда кураш ўқув-машғулотларида қатнашиш учун Қирғизистон ҳудудига етиб келди.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Бугун, пайшанба куни Қирғизистоннинг Иссиқ-кўл туманидаги “Эделвейс” тоғли полигонида  “Тинчлик миссияси 2016” ШҲТ антитеррор штаб-қўмондонлик ўқув-машғулотлари бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон, Бош штаб матбуот хизматига асосан.

Ўқув-машғулотларида 300 га яқин ҳарбий техника ва Қирғиистон, Қозоғистон, Хитой, Тожикистон ва Россиядан 2 минг аскар ва зобитлар қатнашмоқда.  

Пайшанба куни “Эдельвейс” тоғ полигонида тадбирининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда машғулотларда қатнашувчи мамлакатлар мадҳияси остида мамалкат байроқлари кўтарилди. Тантанали намойиш ҳарбийлар марши билан якунланди.

Ўқув-машғулотлар давомида беш мамалакат вакиллари, экстремизм, сепаратизм ва террорчиликка қарши кураш ҳамда антитеррор операциялар давомида  ҳарбий қўшнларни биргаликда бошқариш масалалари устида ишлашади.

Янгиликлар лентаси
0