Ўзбекистонда 1 октябрдан электр энергия нархи 5%га ошади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЭлектр подстанцияси
Электр подстанцияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу жорий йилда республикада электр энергия нархининг иккинчи марта ошишидир. 1 апрелда тарифлар 8,6 фоизга ошганди.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ёқилғи энергия бойликларининг таннархи ошиши муносабати билан "Ўзбекэнерго" АЖ 2016 йил 1 октябрдан бошлаб электр энергия нархлари ошишини маълум қилди.

1 кВт соат электр энергияси учун 191 сўм нарх белгиланди. Иситиш, иссиқ сув билан таъминлаш ва совутиш (кондициялаш) учун эса электр энергиясининг нархи 201,5 сўмни ташкил этади. Электр плиталар билан жиҳозланган турар жой хонадонлари учун 1 кВт соат электр энергияси нархи 95,5 сўм этиб белгиланди.

Бу жорий йилда республикада электр энергия нархининг иккинчи марта ошишидир. 1 апрелда тарифлар 8,6 фоизга ошганди.

Янгиликлар лентаси
0