Наманганда сохта кириешкилар пайдо бўлди

© Новости УзбекистанҲақиқий ва сохта маҳсулот
Ҳақиқий ва сохта маҳсулот - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Камалак Файз савдо" корхонаси виждонсиз “тадбиркорлар”ни қидириб топиш ва судга бериш ниятида.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Наманганлик Марат Муҳитдинов "Сардоба" бозорида фарзандлари учун қотган нон бўлакчалари (кириешки) сотиб олди. Фарзандлари уларни истеъмол қилишганидан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилдилар ва касби шифокор бўлган ота уларни даволади. Бахтига, фарзандлари тузалиб кетишди, деб хабар беради "Новости Узбекистана".

Шубҳали маҳсулотни ишлаб чиқарган номаълум ишлаб чиқарувчи харидорларни жалб этиш мақсадида кириешки қадоғига дунёга машҳур мультфильм қаҳрамонлари суратини жойлаган. Қадоқда Маша ва Айиқ сурати туширилиб, “Маша Медвед” сўзлари ёзилган (аслида "медведь" ёзилиши лозим), "Докторская" колбасаси бўлаги тасвирланган (қадоқда эса "салями таъмли" деб ёзилган). Бунинг устига "кириешки" сўзи ўрнига саводсизларча "кришки" деб ёзилган.

Қадоқда рус, ўзбек ва қозоқ тилларида ҳам ёзувлар бўлиб, афтидан бу маҳсулотни экспорт қилишни ҳам мўлжаллашган. Нашрнинг маълум қилишича, метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бошқармаси мутахассислари қадоқни ўрганиб чиқишди. Аниқланишича, қадоқда кўрсатилган Тs 24130552-01: 2014 стандарти ушбу маҳсулотга эмас, "Мультики" деб номланувчи ширин маккажўхори қаламчаларига тегишли.

"Камалак Файз савдо" корхонаси вакилларининг маҳсулотларида эса "Маша" сўзи “ва” боғловчиси (“и”) ёрдамида имло қоидасига биноан ёзилган "Медведь" сўзи билан боғланган.

Айни пайтда корхона виждонсиз “тадбиркорлар”ни қидириб топиш ва судга бериш ниятида.

Харидорларга маслаҳатимиз эса маҳсулот сотиб олаётганда унинг қадоғига яхшилаб эътибор беринг. Қўлингиздаги маҳсулот сохта бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0