Фуқаронинг қўл юклари орасида қиймати 19 миллион сўмлик сигарет борлиги аниқланди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишСигарет қутилари
Сигарет қутилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқаро Б.Санаев ҳам қиймати салкам 10 млн. сўмлик бўлган 480 қути турли хил сигареталарни йўловчи божхона декларациясида қайд этишни гўёки унутиб қўйган.

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Тошкент шаҳар божхона хизмати ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб кирилишига вақтида чек қўйиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу турдаги қонунбузарлик ҳолатларининг олди олинмоқда, дейилади Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати томонидан.

Ахборот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Москва-Тошкент” йўналишидаги поезд йўловчиларининг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, чет эл фуқароси Г.Лебедеванинг (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) қўл юклари орасида ноқонуний равишда олиб киришга уринган қиймати 19 млн. сўмлик 950 қути “Parliament” сигареталари борлиги аниқланди.

Шунга ўхшаш ҳолатда, мазкур йўналиш бўйича кириб келган поезд йўловчиси фуқаро Б.Санаев ҳам қиймати салкам 10 млн. сўмлик бўлган 480 қути турли хил сигареталарни йўловчи божхона декларациясида қайд этишни гўёки унутиб қўйибди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1996 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб келинаётган тамаки маҳсулотларини белгиланган намунадаги акциз маркалари билан мажбурий маркалаш тартиби жорий этилган. Мазкур тартибларга риоя қилмасдан тамаки маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб кириш, акциз маркаларини ёпиштирмаган ҳолда ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш ва сотиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1861-моддасига биноан этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш анча миқдорда ёҳуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёҳуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Янгиликлар лентаси
0