ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Бешкекда 16 сентябрда бўлиб ўтилиши кутилаётган МДҲ раҳбарларининг 25 саммити тарихий йўналишда бўлади, деб ҳисоблайди сиёсатшунос Кубанычбек Таабалдиев.
Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Арманистон ва Белоруссия раҳбарлари МДҲ раҳбарлари саммитида қатнашишни тасдиқлашди. Ўзбекистон раҳбарияти ҳам ушбу учрашувга келиши кутилмоқда. Молдовадан бош вазир, Украинадан – мамлакат элчиси, Туркманистондан Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари қатнашиши кутилмоқда.
Таабалдиев Sputnik Кыргызстанга айтишига қараганда, ушбу учрашув МДҲ ҳаётида собиқ Иттифоқ ўйнаётган улкан аҳамият далили бўлади.
“Албатта юбилей кенг нишонланмайди, лекин бундан унинг аҳамияти камайиб қолмайди. Ундан ташқари, республикалар орасидаги мунособатлар Ҳамдўстлик шарафи билан янада жипслашган иттифоқларга айланди”, — деди Таабалдиев.
Охирги бир неча кун ичида бўлиб ўтган воқеаларни назарда тутган ҳолда, учрашувда ҳамманинг диққати Ўзбекистонга қаратилган бўлади, дейди сиёсатшунос.
“Ҳудудда етакчи бўлган мамалкатлардан бири, Ғарб, Хитой ва Россия таъсир доирасида эканлиги ҳаммага маълум. Кремль қўяётган қадамларга қараганда, саммитда Ўзбекистонни МДҲ доирасида янада яқинроқ муносабатларга жалб қилишга, балким ЕОИИга ёки КХШТга чорлашга уриниб кўрилади”, — дейди Кубанычбек Таабалдиев.
Унинг фикрига кўра, Ўзбекистонда сиёсий раҳбар аниқланиш жараёнида бўлгани туфайли, саммитда қатнашиши ҳалигача аниқ эмас.
“Украина номидан президент эмас элчи қатнашаётгани туфайли, муносабатлар яхшиланишига умид қилиб бўлмайди. Нима бўлганда ҳам, Ҳамдўстлик фаолияти давом этмоқда ва Евроосиё ҳудудидаги сиёсат шаклланишида муҳим рол ўйнаб, давлатлар орасида янада кучлироқ алоқалар ўрнатилишига асос бўлмоқда.