Ўзбекистонда 14 сентябрь куни 32 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

© Sputnik / Утарбеков / Медиабанкка ўтишФарғона водийси
Фарғона водийси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон гидрометеорология марказининг хабарига қараганда, 14 сентябрь куни республика ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Ўзбекистон гидрометеорология марказининг хабарига қараганда, 14 сентябрь куни республика ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди. 

Марказнинг хабар беришича, 14 сентябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +6…+11 даража, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида +15 даражагача, қолган ҳудудларда +18 даражагача илиқ бўлади.

Чоршанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати +16…+21 даража илиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида +27…+32 даража, қолган ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида +30 даражагача иссиқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0