Бухоролик ўқувчилар ҳоким стипендиясини олдилар

© inclusive.uzМактабда дарс жараёни
Мактабда дарс жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўз билими ва намунали хулқи билан юқори натижаларга эришган умумтаълим мактаби, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ушбу стипендия соҳибига айланишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Бухоро вилояти ҳокими Муҳиддин Эсанов йигирма нафар умумтаълим мактаби ўқувчилари ва ўрта-махсус касб таълими ўқув муассасаларининг ўн уч нафар ўқувчисига вилоят ҳокими стипендиати гувоҳномаларини топширди, деб хабар беради nuz.uz вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига асосланиб.

Вилоят ҳокими стипендияси ҳар йили жорий этилади. Ўз билими ва намунали хулқи билан юқори натижаларга эришган умумтаълим мактаби, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ушбу стипендия соҳибига айланишлари мумкин.

Шуни қайд этиш жоизки, бухоролик ўқувчилар ўзларини халқаро миқёсда ҳам кўрсата олишмоқда. Таиланд қироллигида бўлиб ўтган математика фани бўйича дунёнинг 30дан ортиқ давлати иштирок этган олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Терма жамоа таркибида Пешку туманидаги 18-умумтаълим мактаби ўқувчиси Жаҳонгир Норбоев ва Қоракўл туманидаги 1-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Шаҳбоз Ҳусановлар ҳам қатнашишди ва Шаҳбоз бронза медалига сазовор бўлди.

Стипендиатларни тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими барча халқаро фан олимпиадалари қатнашчиларига миннатдорлик билдирди ва мамлакат эришаётган муваффақиятлар қаторида ёшларнинг билим борасидаги ютуқлари ҳам қувонарли эканлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0