Uzbekistan Airways яна учта Dreamliner олишни режалаштирган

© Sputnik / СтрингерТошкентда Boeing 787 Dreamliner қабул қилиш маросими
Тошкентда  Boeing 787 Dreamliner қабул қилиш маросими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Boeing-фуқаро самолётлари" компанияси президенти Рэймонд Коннернинг Ўзбекистонга яқинда қилган ташрифи вақтида янги самолётлар харид қилиш бўйича музокаралар ўтказилганди.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси яна учта Boeing 787 Dreamliner самолётини олишни режалаштирган, деб хабар берди Sputnik мухбирига авиакомпаниядаги манба.

"Boeing-фуқаро самолётлари" компанияси президенти Рэймонд Коннернинг Ўзбекистонга яқинда қилган ташрифи вақтида янги самолётлар харид қилиш бўйича музокаралар ўтказилганди.

"Компаниялар учта янги самолёт сотиб олиш борасида дастлабки келишувга эга. Ўзбек авиакомпаниясининг биринчи икки “орзу лайнер”лари 787-8 туркумида бўлган бўлса, янги самолётлар йўловчи ўриндиқлари сони кўпайтирилган 787-9 бўлади", — деди манба.

Тошкентда Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент Боинг 787 «орзу лайнери»ни кутиб олди

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, ўзбек томони бу ўринда самолётларга нисбатан бир қатор талабларни қўймоқчи. Анъанага кўра, бу эконом таснифида ўриндиқлар орасидаги масофанинг кенгроқ бўлиши, катталаштирилган экранлар ва яна бошқа қулайликлардан иборат бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 31 августида Uzbekistan Airways ўзининг илк “орзу лайнери”ни қабул қилганди.

Шу йилнинг ноябрь ойида авиакомпания парки иккинчи Boeing 787-8 Dreamlinerни қабул қилиб олади. Янги самолётлар АҚШ ва Канада, Осиё, Африка ва Австралиядаги шаҳарларга парвоз қилади.

Янгиликлар лентаси
0