ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Шанхай Ҳамкорлиги ташкилоти Ҳудудий Антитеррор Тузилмаси (ШҲТ ҲАТТ) ихтиёрида 2,5 минг худкуш террорчи ва 69 та ташкилот ҳақида маълумот бор, деди журналистларга сешанба куни Олма-Отада Россия ФХХ директори ўринбосари армия генерали Сергей Смирнов.
“Бугунги кунда бизда 2,5 минг худкуш террорчи ва 69 ташкилот ҳақида маълумот бор. Маълумотлар базаси ташкил қилиш ғоясини биз (Россия) таклиф қилган эдик. Кейинги мажлисда биз шундай маълумотлар базаси тузиш ҳақида расмий қарор қабул қиламиз”, — деди Смирнов ШҲТ ҲАТТнинг 29 кенгашида.
Унинг сўзларига қараганда, “бу борада бошқа чора ўйлаб топиш қийин, махсус хизматлар ихтиёрида бўлган барча услублар қўлланилмоқда, ҳозирча бу фақат маълумот алмашиш ва уни ўз вақтида еткизиб беришдир”.
Генералнинг сўзларига қараганда, террорчиликда гумон қилинаётганлар барча йўллар билан яширинишга ҳаракат қилади, рўйхатда турган жойини ўзгартиради, “улар турган жойни, қаерда таёргарлик кўраётганини ҳеч ким билмайди”.