ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Россиянинг Братск шаҳрида ўтказилган Ҳамдўстлик кубогининг финал баҳсида Ўзбекистон ва Тожикистон футбол жамоалари орасида жанжал чиқди, Sputnik Тожикистон хабарига асосан.
Ўйин 1:2 ҳисобда Тожикистон устунлиги билан давом этаётган вақтда икки рақиб футболчиси орасида жанжал келиб чиққан. Футболчилар майдонда муштлаша бошлаганини кўрган томошабин ва мухлислар уларни ажратиш учун майдонга тушиб келган. Шундан кейин ҳақиқий гуруҳ мушлашуви бошланиб кетган. Уларни фақат етиб келган полиция ажратишга муваффақ бўлган.
Оқибатда, ўйин давом эттирилмаган ва кубок эгасиз қолган. Бу йил Братскда бўлиб ўтган мусобақада Тожикистон, Ўзбекистон, Арманистон, Қирғизистон, Россия, Озарбайжон жамоалари иштирок этган.
Қизиғи шундаки, аслида Братскда ташкил қилинган ушбу кубокнинг асл мақсади – шаҳарда яшаётган турли Ҳамдўстлик мамалакатлари диаспоралари орасидаги дўстона муносабатларни кучайтириш бўлган.