ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Туркия шарқидаги Ван шаҳрида миналаштирилган автомобиль портлаши натижасида жароҳатланганлар сони 48 нафарга етди, деб хабар беради РИА Новости.
Миналаштирилган автомобиль Тошкент вақти билан 13.00да Ван ҳокимияти биноси, адолат ва тараққиёт партияси маҳаллий бўлими ва полиция маҳкамаси жойлашган майдонда портлаган.
Бир оз илгари вилоят хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Суат Экижи портлаш оқибатида 27 нафар киши жароҳатлангани, 2 кишининг аҳволи оғир эканлигини маълум қилганди.