ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Куч тизими ходимлари Петрозаводск ва Мурманск аҳолисини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳига даъват қилиш билан шуғулланган шахсни қўлга олишди, деб хабар беради РИА Новости Карелия ФХХ бошқармасига асосланиб.
"Шимолий кавказлик бўлган Россия фуқаросининг Карелия республикаси, Мурманск вилояти ва Доғистон республикаси аҳолисини мунтазам равишда жиноий гуруҳга киришга ва унинг фаолиятида иштирок этишга ундаб келишига чек қўйилди", — дейилади хабарда.
ФХХнинг маълумот беришича, қўлга олинган шахс ўзи даъват қилган кишиларга ноқонуний қуролли гуруҳлар ва халқаро террорчилик ташкилотларининг ғоявий раҳнамолари томонидан тайёрланган фото ва видеомаҳсулотларни жўнатган.
“Шу билан бир вақтда, "Вконтакте" ижтимоий тармоғи орқали у Петрозаводск ва Мурманск аҳолисини Сурияга боришга ва “Ислом давлати” террорчилик ташкилотига аъзо бўлишга даъват қилган", — дейилади хабарда.
У бу жиноий фаолияти учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.