ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Донецк Халқ республикасида балоғатга етмаган ёшлардан тузилган қўпорувчи гуруҳ қўлга олинди, ДХР Давлат хавфсизлик вазирлиги хабарига асосан.
“Бир гуруҳ ўсмирлардан тузилган қўпорувчи гуруҳ томонидан 2015 йилнинг май ойидан 2016 йилнинг июнига қадар фуқаро автомобиллари, ҳарбий алоқа автомобили, Ясиноват туман ИИБ хизмати автомобили ҳамда ҳарбий иншоотлар портлатилган”, — дейилган ДХВ хабарида.
Муассаса маълумотига кўра, Донецкда яшовчи ўсмирларни, чақирув номи “Алмаз” бўлган, Украина махсус хизмати ходими ёллаган.
Текширувлар ишлари давом этмоқда.