Андижондаги АЁҚШда автомобиль портлаб кетди

© Новости УзбекистанаАвтомобиль портлаб кетди
Автомобиль портлаб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳодиса вилоятдаги автомобилларгаёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида содир бўлди. Ҳодиса оқибатида автомобиль бутунлай ёниб кетди, жабрланганлар йўқ. Воқеа сабаби ўрганилмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Андижон вилоятидаги автомобилларгаёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида газ баллони билан жиҳозланган Lacetti автомобили портлаб кетди, деб хабар беради Nuz.uz. Воқеа 11 сентябрь куни автомобилга газ тўлдириш пайтида юз берган.

Портлаш оқибатида машина парчаланиб кетган. Асосий зарба шохобчада ўрнатилган бетон тўсиқларга урилгани боис жабрланганлар бўлмаган.

Тахминларга қараганда, портлашга автомобилнинг сифатсиз техник кўрикдан ўтказилганлиги сабаб бўлган. Айримлар эса автомобиль газ баллонида босимнинг ортиқча кўпайиб кетганлиги сабабли портлаган деган фикрда.

Газ баллон ускуналари ўзбекистонлик ҳайдовчилар томонидан ёқилғининг арзонлиги ва экологиклиги боис кенг қўлланилади. Ўзбекистондаги GM-Ўзбекистон автозаводи яқинда газ баллони билан жиҳозланган автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлади. Автомобилларга ўрнатилган ускуна тўлиқ сертификатланган ва барча хавфсизлик меъёрларига жавоб беради.

 

Янгиликлар лентаси
0